Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тиббиёт бўйича Нобель мукофотини уч нафар олим қўлга киритди

Тиббиёт бўйича Нобель мукофотини уч нафар олим қўлга киритди

Фото: «Твиттер»

Швецияда Нобель ҳафталиги бошлангани ва бугун, 7 октябрь куни физиология ва тиббиёт соҳасидаги мукофот лауреати номи маълум бўлиши ҳақида хабар бергандик.

Бир неча дақиқа аввал эълон қилинган натижаларга кўра, физиология ва тиббиёт соҳасида 2019 йилги Нобель мукофотини Уильям Кэлин, Питер Ратклифф ва Грегг Семенца қўлга киритишди. Бу ҳақда «Independent» нашри хабар берди.

Бу уч олим ҳужайраларнинг кислород миқдорига сезувчанлиги ва мослашувчанлиги механизмини очишди.

Тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти ҳар йили ҳаёт ҳақидаги фанлар ва тиббиёт соҳасида ажойиб кашфиёт қилган деб ҳисобланган шахс ёки гуруҳга берилади.

Бу йилги ғолиблар мукофот пули сифатида олтин медаль, диплом ва тўққиз миллион швед кронаси (740 000 фунт стерлинг) билан тақдирланишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг