Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон элчихонасига қилинган ҳужумни қоралаб чиқди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 4 август куни Озарбайжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралаб чиқди.
«Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз», дейилади баёнотда.
Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдирган.
Эслатиб ўтиш жоизки, Озарбайжон элчихонаси шу йилнинг 4 август куни радикал гуруҳ ҳужумига учради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter