Тожикистонда кетма-кет зилзила содир бўлмоқда

Бугун, 23 феврал куни Тошкент вақти билан 05:37 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси М=5,8 ни ташкил этиб, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 3-4 балл атрофида сезилгани хабар қилинганди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, орадан бироз ўтиб Тожикистонда яна икки зилзила қайд этилган.
Тошкент вақти билан 05:55 да магнитуда М=4,7, соат 06:06 да магнитуда М=4,2 бўлди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км, 452 км ва 458 км жанубий-шарқда содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter