Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тош асри»: руслар тошдан қоғоз ишлаб чиқармоқчи

«Тош асри»: руслар тошдан қоғоз ишлаб чиқармоқчи

Россиялик иқтисодчи оҳактош ва токсик бўлмаган полимердан идоравий, китоб ва ҳатто ҳожатхона қоғозлари ишлаб чиқариш лойиҳасини тақдим қилган.

Иқтисодчи Алексей Елсуков «Янги давр учун кучли ғоялар» форумида ушбу лойиҳани илгари сурган. Унинг айтишича, оҳактошдан арзонгаров зич қоғозлар ишлаб чиқариш мумкин.

Агар бутун мамлакатда бу ишга киришилса, ҳозирги оддий қоғозга қараганда арзонроққа ҳам тушади. Шунингдек, Россияда битмас-туганмас оҳактошлар борлигини ҳисобга олиб, иқтисодий томондан ҳолатни яхшилашга имкони бўлиши айтилган.

Маълумот учун, бундай қоғозлар Ўзбекистон, Япония ва Туркияда ишлаб чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг