Тошкент вилоятида 6 ёшли бола чўкиб кетди. Унинг жасадини топишда муаммо юзага келган
Тошкент вилояти, Тошкент туманининг Кўктерак ҳудуди, «Учсада» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Захариқ» каналига 6 ёшли бола тушиб кетган. Воқеа 2023 йилнинг 3 июн куни содир бўлган.
«Xabar.uz»га маълум қилинишича, тегишли ташкилотлар боланинг жасадини топиш учун Сув хўжалиги вазиридан «Захариқ» канали сувини бир кунга тўхтатиб туришга рухсат сўраган.
Бироқ «юқори»дан сувни тўхтатиб туришга рухсат берилмаётгани айтилмоқда.
Болакайнинг яқинлари ҳали ҳам унинг жасадини топа олишгани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter