Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги «қизил» ҳудудларида ЙҲХ хизматлари тўхтатилди

Тошкент вилоятидаги «қизил» ҳудудларида ЙҲХ хизматлари тўхтатилди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йил 26 май ҳолатига кўра, Тошкент вилоятининг Бекобод, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари «қизил» ҳудуд сифатида тоифалангани хабар қилинган эди.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ фуқароларимиздан ушбу ҳудудларда қатъий карантин талаблари ўрнатилганини инобатга олишини, бу талабларга амал қилишини сўради.

Ўз навбатида, «қизил» ҳудудлардаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ҳам карантин сабабли фуқароларни қабул қилиш ишларини вақтинчалик тўхтатгани маълум қилинди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва алмаштириш, жарима тўлаш, техник кўрикдан ўтказиш ишлари карантин талаблари бекор қилингунига қадар амалга оширилмайди.

«Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйиб «қизил» ҳудудларга кирманг, уйда қолинг», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг