Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди. У бунгача Ортиқхўжаевнинг ўринбосари эди

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди. У бунгача Ортиқхўжаевнинг ўринбосари эди

Фото: Gazeta.uz

Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлгунга қадар пойтахт туманларида ҳоким бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни селектор йиғилишида шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлишини қайд этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг