Тошкентда 23 июль санаси учун рекорд ҳарорат қайд этилди

Тошкент шаҳрида соат 14.50 да ҳаво ҳарорати +43 даражага етди.
Муқаддам 23 июль санасида пойтахтда бу каби юқори ҳаво ҳарорати қайд этилмаган.
Маълум қилинишича, 2018 йил 23 июлда Тошкентда ҳаво ҳарорати +42.2 даражага етган ва бу кўрсатгич пойтахтда айнан мана шу кун учун энг юқори ҳаво ҳарорати ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» дам олиш кунлари ҳам жазирама давом этишини прогноз қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter