Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 3 яшар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс қамоққа олинди

Тошкентда 3 яшар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс қамоққа олинди

Фото: «Xabar.uz»

Яшнобод туманида 3 яшар болани қасддан ўлдирган 30 ёшли эркак ушлангани хабар қилинганди.

Ҳолат бўйича Олий суд матбуот хизмати қўшимча ахборот берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи С. М.га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, оилали, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланган, ишсиз) нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. М.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланди, дейилади расмий ахборотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг