Тошкентда АҚШ фуқароси уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Кеча, 4 апрель куни соат 17:00ларда Юнусобод туман Амир Темур кўчасида 1993 йилда туғилган АҚШ фуқароси, тадбиркор йигит М.А. шахсий «Каптива» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда 1985 йилда туғилган юнусободлик О.А. олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ўтказилган тиббий муолажаларга қарамай, жабрланувчи вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter