Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда автобус бошқарувни йўқотиб, «Кобалт»га тўқнашди

Тошкентда автобус бошқарувни йўқотиб, «Кобалт»га тўқнашди

Жорий йилнинг 7 май куни, ижтимоий тармоқда 120-сонли автобус йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги акс этган видео тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» AЖ баёнот берди.

Айтилишича, Олмазор тумани «Келес йўли» кўчаси ва «Сағбон» кўчаси чорраҳасида 120-сонли «Чорсу» - «Кўктерак» йўналишда ҳаракатланаётган, (ҳайдовчи 1985 йилда туғилган) С.Б бошқарувидаги автобуснинг олд ўнг томонидаги ғилдираги (шина) ёрилиб кетиши натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, «Кобалт» русумли автомобилнинг олди чап томонидан урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобус ҳайдовчиси С.Б қаттиқ қўрққанлиги натижасида шок ҳолатига тушгани ва «Кобалт» ҳайдовчиси З.З ларга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирги вақтда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар ҳақида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг