Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда жаҳон чемпиони пичоқлаб ўлдирилди

Тошкентда жаҳон чемпиони пичоқлаб ўлдирилди

Тошкентда 29 ёшли самбо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилди.

Бу хабарни Xabar.uz сўровига биноан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқланди. 

«2021 йилнинг 13 сентябрь 30 ёшли фуқаро Ш.Т. таниши Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган «Humo Trop» витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Қарши шаҳрида яна бир спортчи Элбек Раҳимов ўлдирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг