Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда фуқаро метро релсига тушиб кетди

Тошкентда фуқаро метро релсига тушиб кетди

Фото:«Advantour»

Бугун, 3 декабрь куни тахминан соат 8:45 да «Пушкин» метро бекатидаги темирйўл релсларига 67 ёшли киши йиқилиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

ИИБ ходимлари метро электропоездини тўхтатиб, жабрланган кишига ёрдам кўрсатишган. Йиқилган киши енгил тан жароҳатлари олган. Ҳодисага аниқлик киритилмокда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг