Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкентда куйдирги касаллиги аниқланди» сарлавҳали хабарга изоҳ берилди

«Тошкентда куйдирги касаллиги аниқланди» сарлавҳали хабарга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 18 август куни «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида берилган видеолавҳа «Юнусобод туманида ўта хавфли бўлган куйдирги касаллиги аниқланди» сарлавҳаси билан тарқалмоқда. Бу эса интернет фойдаланувчилари ўртасида ваҳима ва хавотирларни уйғотмоқда.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдириб, тарқатилаётган маълумот асоссиз экани ва  хавотирланишга ўрин йўқлигини таъкидламоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида  жорий йилнинг 1-20 август  кунлари «Куйдирги касаллигини табиий ўчоқларидан  келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш» мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказиш режалаштирилган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолавҳа эса 16 август куни мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада ўтказилган навбатдаги ўқув машғулотларидан бири бўлган.

Ушбу ўқув машқида 81 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари қатнашган, уларга куйдирги касаллигининг олдини олиш юзасидан эслатмалар тарқатилган. 

«Интернет тармоқларида тарқатилган видеолавҳа ҳам ушбу тактик-ўқув машқи юзасидан лавҳа намойиш этилган. Лавҳада соҳа мутахассиси томонидан берилган интервьюда куйдирги касаллигининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлари ва шаҳардаги эпидемик вазият юзасидан маълумот берилган.   

Мазкур маълумот ўқув-тактик машғулот учун берилганлигини, жорий йилда Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги қайд этилмаганлигини маълум қиламиз», – дейилади Санэпидхизмат муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг