Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Malibu ва яна икки автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Malibu ва яна икки автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 19 январь куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида:

  • Давлат рақам белгиси 01 Т 848 АB бўлган Malibu;
  • Давлат рақам белгиси 10 Т 803 WА Spark;
  • Давлат рақам белгиси 01 H 747 РА бўлган Nexia-3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark ҳамда Malibu ҳайдовчилари тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг