Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда мудҳиш жиноят: эркак тўрт оила аъзосини пичоқлади

Тошкентда мудҳиш жиноят: эркак тўрт оила аъзосини пичоқлади

Тошкентда эркак мудҳиш жиноятга қўл урди.

21 июль куни  фуқаро 1989 йилда туғилган Д.С. Чилонзор туманида жойлашган хонадонда яшаб келаётган турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган Д.Саитова билан оилавий низо сабабли ўзаро жанжаллашган.

Сўнгра ошхона пичоғи билан уни ва фарзанди 2005 йилда туғилган М.А, ушбу хонадонда яшаб келаётган Д.Саидованинг онаси Л.А. ҳамда синглиси Н.А.нинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Жорий йилнинг 21 июль куни туман прокуратураси томонидан Д.С.га нисбатан ЖКнинг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг