Тошкентда Наврўз байрами тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳар туманларининг марказий майдонларида «Наврўз» умумхалқ байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Шаҳар ҳокимияти расмий сайтида Наврўз байрами ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхати эълон қилинди.
Шаҳар асосий саҳнаси: «Ўзэкспомарказ» ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;
Бектемир туманида: «Қуёшча нури» боғи ҳудудида;
Миробод туманида: «Фурқат» номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда «Темирйўлчилар» маданият саройида;
Мирзо Улуғбек туманида: «Локомотив» номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда «Бобур» номидаги эко-боғда;
Сергели туманида: «Ёшлар» боғида ҳамда «Грин Парк» номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ «Соҳил» боғи)да;
Учтепа туманида: «Эко» боғида ва «Боғи шамол» номидаги маданият ва истироҳат боғида;
Олмазор туманида: Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Талабалар шаҳарчасида;
Чилонзор туманида: «Ғофур Ғулом» номидаги маданият ва истироҳат боғида ва «Аква» боғида;
Шайхонтоҳур туманида: «Локоматив» маданият ва истироҳат боғида ҳамда «Наврўз» маданият ва истироҳат боғида, «Ибн Сино» маданият ва истироҳат боғида;
Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдонда;
Яккасарой туманида: «Дўстлик» номидаги маданият ва истироҳат боғида;
Яшнобод туманида: «Ашхобод» сайилгоҳида ҳамда «Дўстлик» боғида ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter