Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда таровеҳ намози муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Тошкентда таровеҳ намози муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Муқаддас Рамазон ойи кечаларида таровеҳ намозларини адо этиш вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Пойтахт ИИББ маълум қилишича, жорий йилнинг 18 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги қатор кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади.

Қайси ҳудудларда ҳаракат чекланади?

Мирзо Улуғбек туманида — “Тепа” масжиди атрофида Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача.

Бектемир туманида — “Алибек” масжиди яқинида М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасигача.

Яшнобод туманида — “Исломота” ва “Али ибн Абу Толиб” масжидлари атрофидаги қатор кўчалар.

Миробод туманида — “Валихўжа ўғли Норхўжа” ҳамда “Қўйлиқ ота” масжидлари яқинидаги чорраҳалар ва кўчалар.

Сергели туманида — “Маъруф ота” ва “Нўғай қўрғон” масжидлари атрофида.

Яккасарой туманида — “Усмон бин Маъзум”, “Яккасарой” ва “Ракат” масжидлари яқинида.

Янгиҳаёт туманида — “Ниёзмат ота” масжиди атрофида.

Шайхонтоҳур туманида — “Шайх Зайниддин (Кўкча)” ва “Камолон” масжидлари яқинида.

Олмазор туманида — “Ҳазрати имом”, “Исломобод” ва “Дўстжонбой (Сулола)” масжидлари атрофида.

Юнусобод туманида — “Мирза Юсуф” масжиди яқинида.

Учтепа туманида — “Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани)” ва “Хазрати Али” масжидлари атрофида.

Чилонзор туманида — “Новза”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” ҳамда “Убай ибн Каъф (Бўрижар)” масжидлари яқинидаги йўллар.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудларда фақат махсус транспорт воситалари ҳаракатига рухсат этилади.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан ушбу чекловларни инобатга олган ҳолда ўз ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг