Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ярим кечаси пойга уюштирганлар ушланди

Тошкентда ярим кечаси пойга уюштирганлар ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

2018 йил 14 апрель кунидан 15 апрель кунига ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ шахсий таркиби томонидан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабар берди.

Тошкент шаҳри ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан катта тезликда ҳаракатланаётган, шунингдек, пойга уюштираётган транспорт воситаларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

15 апрель куни соат 01.19 ларда, М.Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган «Кобалт русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчиси З.О. автоуловни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юргани аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Шу куни соат 00.05 ларда, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган «Ласетти» русумли автоулов тўхтатилганда, ҳайдовчиси А.А. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юргани учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

14 апрель куни соат 18.05 ларда Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган «Спарк» русумли автоулов тўхтатилганда, ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ тўғрисидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўхтатилиб, ҳайдовчи Ю.Ш.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида 7 та спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқарган, 1 та мажбурий суғурта полисисиз, 2 та ЙПХ инспектори талабларига бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Айни пайтда бу борада тадбирлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг