Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда юк поезди изидан чиқиб кетди (фото)

Тошкентда юк поезди изидан чиқиб кетди (фото)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетган айтилган хабар тарқалди. «Ўзтемирйўловчи» компанияси ахборот-таҳлилий медиа маркази ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 11 март куни соат 11:50 атрофида Тошкент шаҳридаги Ҳамза станциясининг биринчи йўлида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3 та бўш вагон издан чиқиб кетган.

Компания хабарига кўра, тегишли таркибий бўлинмалар томонидан зудлик билан ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирлар кўрилиб, воқеа сабабларини ўрганиш бошланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати поезд Қўқон — Тўқимачи — Арис (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланган. Ҳолат ортидан тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг