Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги ҳодисада жароҳат олганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Тошкентдаги ҳодисада жароҳат олганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 28 август куни соат тахминан 13:00 да пойтахтимиздаги Нурафшон кўчасида қурилаётган «Riviera» савдо мажмуаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда юқоридан темир конструкция қулагани, оқибатда 6 нафар қурувчи жароҳатланиб, улардан 4 нафари вафот этгани хабар берилганди.

Жароҳатланган 2 нафари эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, 45 ёшли О.Ш. ўнг тавон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда,  З.Р.  эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.

«Беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар берилади», дейилади ССВ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг