Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўй кортежида 200 доллар учун йўл талашганлар машиналарни пачоқлашди

Тўй кортежида 200 доллар учун йўл талашганлар машиналарни пачоқлашди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида ўтказилган тўй маросимида ҳайдовчилар йўл талашиб, атай ҳолатда бир нечта машиналарни тўқнаштиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 июн куни Кегейли туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Н.нинг никоҳ тўйи ўтказилган. Куёв Нукус шаҳрида жойлашган «Кaravan saray» тўйхонасидан Mercedes машинасида тўй сайлига чиққан. Тўй кортежида жами 9 та машина Нукус шаҳридан Кегейли туманига қараб ҳаракатланган.

Фуқаро А.Н. тўй сайли бошланишидан олдин ким у ўтирган машина орқасидан биринчи бўлиб етиб борса, ўша ҳайдовчига 200 АҚШ доллар беришини ваъда қилган. Тўй сайлида қатнашган машиналар ҳайдовчилари кортеж Кегейли туманига етиб келгач, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, туманнинг Нурли қуёш кўчасида куёв ўтирган Mercedes ортидан йўл талашиб, бир-бири билан тўқнашган.

Ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари давомида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган. Тўй сайлида иштирок этган 9 та машина жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг