Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўйдаги жанжал: бир киши ҳалок бўлди, айбдор 8 йилга қамалди

Тўйдаги жанжал: бир киши ҳалок бўлди, айбдор 8 йилга қамалди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилган А.С.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

А.С. 2018 йил 11 сентябрь куни Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро И.М. (эркак киши) уйида бўлаётган тўй арафасидаги маросимда қатнашаётган бўлган. У ерга И.М.нинг қўшниси С.Д. (эркак киши) маст бўлгани ҳолда маросимдаги фуқароларнинг тинчлигини бузаётганини кўрган.

Натижада иккаласи жанжаллашган, жанжал вақтида С.Д.нинг қорнига мушт билан уриб, унга қасддан оғир тан жароҳати етказган. Натижада С.Д.нинг аҳволи оғирлашиб, 2018 йил 13 сентябрь куни Қўрғонтепа туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Суд судланувчи А.С.га ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д»  банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади.

Шунингдек, А.С.дан жабрланувчи С.Н.га (аёл киши) 2 000 000 сўм моддий зарар ҳамда 10 000 000 сўм маънавий зарарлар ундирилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг