Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Баграм авиабазасини тикламоқчи — Афғонистон ТИВ муносабат билдирди

Трамп Баграм авиабазасини тикламоқчи — Афғонистон ТИВ муносабат билдирди

Фото: Wikimedia

Афғонистон ҳеч қачон ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг, жумладан, Американинг ҳарбий иштирокига тоқат қилмаган. Бу ҳақда Афғонистон ТИВ маслаҳатчиси Зокир Жалолийнинг баёнотига асосланиб Pajhwok хабар берди.

«Тарихда ҳеч қачон Афғонистон халқи ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳарбий мавжудлигига муроса қилмаган ва бу эҳтимол Доҳадаги (АҚШ ва иттифоқчиларининг қўшинлари олиб чиқилиши тўғрисида) музокаралар ва шартномани имзолаш жараёнида қатъий рад этилди», — деди у Доналд Трампнинг сўзларига муносабат билдираркан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШнинг Афғонистондаги Баграм авиабазасини тиклаш нияти борлигини айтганди.

Шунга қарамай, Афғонистон ҳамон АҚШ билан ҳамкорлик учун очиқ, бироқ бу ўзаро ҳурмат ва икки мамлакатнинг умумий манфаатлари тамойиллари асосида қурилиши керак, деди Жалолий.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг