Трамп Ким Чен Ин билан қачон ва қаерда учрашишини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашадиган мамлакат номи ва санасини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Twitter»даги саҳифасида ёзган.
«Ким Чен Ин билан узоқ кутилган учрашувимиз 12 июнь куни, Сингапурда ташкил этилади. Биз иккимиз бутун дунё тинчлиги учун ҳаракат қиламиз!» — дея ёзган Трамп.
Аввалроқ, КХДРда тутқин бўлган уч нафар америкалик маҳбус Трампнинг илтимосига кўра озод этилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter