Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп уч буюк миллатнинг бирлашиши ҳақида сўзлади

Трамп уч буюк миллатнинг бирлашиши ҳақида сўзлади

Фото: «Газета.ru»

АҚШ президенти Доналд Трамп Канада ва Мексика билан савдо битими тузгани, эндиликда бу учлик «USMCA» деб аталиши ҳақида ўзининг твиттердаги шахсий саҳифасида ёзди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Трамп бу битимни «уч буюк миллатнинг бирлашиши» деб атаган.

«Мексика ва Канадага табриклар! Ўтган куни биз Канада билан ажойиб савдо битими тузишга муваффақ бўлдик, у Мексика билан тузилган битимга қўшимча бўлади. Янги ном: АҚШ, Мексика ва Канада ҳамкорлиги ёки «USMCA» деб аталади. Бу учта давлат учун жуда катта аҳамиятга эга, кўплаб камчиликлар ва «НАФТА»нинг хатоларини ҳал этади. Бизнинг фермерларимиз ва ишлаб чиқарувчиларимиз учун бозорларни очади, АҚШдаги савдо тўсиқларини камайтиради ва буюк уч миллатни бирлаштиради», – деб ёзган Трамп.

У шунингдек, «USMCA»ни тарихий битим деб таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг