Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг штаби унинг ғалабасига умид қилмаяпти — ОАВ

Трампнинг штаби унинг ғалабасига умид қилмаяпти — ОАВ

Фото: «Philadelphia Inquirer»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси турбулентлик зонасига кириб қолган самолётга ўхшатилди.

Штабдаги манбалар жамоадаги тушкун кайфият ва жамоатчилик сўровлари натижаларига парво қилмаслик ҳақида топшириқ олинганини «Axios» нашрига маълум қилган. Таъкидланишича, штаб раҳбарида кейинги ҳаракатлар ҳақида аниқ стратегия йўқ. 3 ноябрдаги сайловда ғалабадан умидини узган Трамп штабининг раҳбари Билл Степиен ўзининг эндиги асосий вазифаси «самолётни хавфсиз қўндириш» деб ҳисобламоқда, ёзади нашр.

Бироқ Степиеннинг ўзи ОАВнинг бу ахборотини кескин рад этиб, Дональд Трамп демократ Жо Байден устидан ғалаба қозонишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг