Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Турк амалдори актёрларнинг можароси учун узр сўради

Турк амалдори актёрларнинг можароси учун узр сўради

Тошкентдаги фестивалнинг турк киноси кунларида Бурак Ўзчивит ва Нургул Яшилчай ҳамда бошқа турк актёрлари ўртасида можаро юзага келгани хабар қилинганди. 

Ушбу ҳолат учун Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари ўзбек томошабинларидан узр сўраган. Бу ҳақда киножурналист Шохира Ҳамро маълум қилди.

«Кинематография агентлиги масъулларининг айтишича, англашилмовчилик  юзасидан Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбаҳ Демиржан расман узр сўраб, воқеага муносабат билдирган.

Унинг қайд этишича, тадбир сценарийси бўйича маросимга таклиф этилган барча, 11 нафар турк киноюлдузлари биргаликда саҳнага чиқишлари, мухлислар қаршисида биргаликда ўтиришлари керак эди. Буни саҳнада 3та стулнинг бўш қолишидан ҳам билиш мумкин.

Ҳар бир киноюлдузнинг ўзига яраша характери бор, ҳамкасблар ўртасидаги муносабат уларнинг ўз ички иши, саҳнага чиқиш ёки чиқмаслик, ким билан ўтириш ё ўтирмаслик масаласи ҳар кимнинг ўз танловидир, деган у», деб ёзади журналист.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг