Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч ҳудудда валютафурушлар катта пул билан ушланди

Уч ҳудудда валютафурушлар катта пул билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Х., М.К. ва М.К. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 4000 АҚШ долларини фуқаро Ж.З.га 49,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Худди шундай, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Б. жами 3 000 АҚШ долларини  фуқаро С.М.дан пластик карта орқали 37,1 млн сўмга сотиб олган вақтида аёвий даллилар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментининг Жондор тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ж. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро Э.З.га 34,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 605 АҚШ доллари, 10 000 Россия рубли ва 29,6 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг