Уч ярим соат ичида яна бир неча кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра беморлар сони 1735 нафарга етгани эълон қилинганди. Ўтган соатлар мобайнида яна 23 нафар янги бемор қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда касалликдан тузалганлар сони 561 нафар, вафот этганлар 7 нафарни ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter