Учта ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди

2020 йил 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16186 (+118) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 22 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 31 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар ҳамда Навоий вилоятида 5 нафар, жами 124 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 9127 (+124) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6976 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter