Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинада даҳшатли ракета ҳужуми қурбонлари сони ошкор қилинди

Украинада даҳшатли ракета ҳужуми қурбонлари сони ошкор қилинди

33 киши ҳалок бўлди ва 140 киши яраланди - Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг Россия ракета ҳужуми оқибатлари ҳақидаги сўнгги маълумотлари эълон қилинди. 

Украина қутқарув хизмати душанба куни эрталаб Россиянинг Украина шаҳарларига берган ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги сўнгги маълумотларни жамлади. Ушбу маълумотларга кўра, 33 киши ҳалок бўлган, 140 киши яраланган.

Давлат фавқулодда хизмати ижтимоий тармоқларда Киевда 22, Днепропетровск вилоятида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

140 нафар ярадорнинг 74 нафари Киевда, иккитаси Киев вилоятида, 64 нафари Днепропетровск вилоятида.

Вайроналар остидан 19 киши қутқариб олинди: улардан 11 киши Киевда, 8 нафари Днепропетровск вилоятида.

Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати бу якуний рақамларми ёки йўқлигини айтмаяпти. Ҳисобот эълон қилинишидан ярим соат олдин хизмат вайроналарни олиб ташлаш ҳали ҳам давом этаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг