Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украиналик журналист Ўзбекистонни Россияга эрон дронларини етказиб беришда айблаяпти

Украиналик журналист Ўзбекистонни Россияга эрон дронларини етказиб беришда айблаяпти

Украиналик журналист Гордон ўзининг «Димитрий Гордонникида меҳмонда» лойиҳасида исроиллик миллиардер Леонид Невзлин билан суҳбат уюштириб, унда Ўзбекистонни Украинага қарши Россияга ёрдам бераётганликда айблаб чиқди.

Суҳбат, асосан Исроилнинг Украинага ёрдами, Си Цзинпиннинг Путин билан алоқаси, сафарбарлик, шунингдек, эрон дронлари ҳақида бўлган.

Икки суҳбатдошнинг эрон дронлари билан боғлиқ мавзу (3:30 дақиқа)да иддао қилишича, Ўзбекистон, Эрон ва Ироқ ўз ҳудудларида ҳарбий дронларни ишлаб чиқиб, уни Россия армиясига етказиб беряпти.

Невзлиннинг айтишича, Исроил Эроннинг Сурияда дрон йиғиб Россияга жўнатадиган марказларини бир неча бор бомбалаган. У, шунингдек, бундай заводлар Ироқ ва Ўзбекистонда ҳам борлигини (журналист Гордон таъкидидан сўнг) айтади.

Журналист Невзлинга савол бериб: «Сизнингча, Исроил Эрон, Ўзбекистон ва Ироқда ишлаб чиқилаётган дронлар марказини нишонга олиши мумкинми?» – дейди.

«Ўзбекистон ҳақида бир нарса айтишим қийин, чунки бу мамлакат анча нейтрал ва жаҳон ҳамжамияти билан дўстона муносабатда ҳисобланади. Ўйлайманки, уларга Исроил ва АҚШ томонидан берилажак огоҳлантириш баёноти ҳам етарли бўлади. Ироқ билан Эрондаги ишлаб чиқариш пунктларини эса Исроил аллақачон уриб боряпти ва бу давом этади», – дея жавоб қайтарган исроиллик Невзлин.

Маълумот учун, суҳбат кеча, 26 октябр куни эълон қилинган бўлиб, ҳозирча Ўзбекистон расмийлари бу борада бирор очиқ фикр ёки расмий муносабат билдирмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг