Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциациясидан ҳам кетди
Жорий йилнинг 3 март куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) бўлиб ўтган ва унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Умид Аҳмаджонов сайланганди.
«Шу кунгача ЎФА Биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Умид Аҳмаджонов бир ватқнинг ўзида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти сифатида ҳам ишлаётганди. Аммо чет элга уюштириладиган хизмат сафарлари кўплиги боис Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциациясидан кетишга қарор қилди» дейилмоқда ЎФА матбуот хабарида.
«Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги ниҳоятда масъулиятли вазифа. Келаси йил Токиода Олипия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага вақт кам қолмоқда. Хизмат сафарлари кўп. Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоцицияси вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёздим.
Ўйлашимча, ўтган вақт давомида ўзбек футболи ривожи учун астойидил меҳнат қилиб, қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни амалга оширдик. Буларнинг самараси аста-секин кўзга ташланмоқда.
Шу ўринда юртимизда спорт ривожига, хусусан, футбол ривожига катта аҳамият қаратиб келаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга, барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман», - деган Умид Аҳмаджонов.
Ўтган ойда Аҳмаджонов МОҚ раҳбарлигидан ҳам кетган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter