Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ун нархи ошганига расмий изоҳ берилди

Ун нархи ошганига расмий изоҳ берилди

Фото: Xabar.uz

Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаевнинг айтишича, бозорларда ун нархи кўтарилгани вақтинчалик ҳолат, нарх ҳали тушади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида ошган ун нархи юзасидан муносабат билдирилган: «Ҳа, бозорларда ун нархи кўтарилгани ҳақиқат. Бироқ бу — вақтинчалик ҳолат», деган вазирлик ходими.

Унинг айтишича, нарх ошишининг асосий сабаби — Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий инқироз туфайли жаҳон бозора юзага келган ҳолат ҳамда импорт қилинаётган ун нархи қимматлиги билан бевосита боғлиқ. Аммо Ўзбекистонда етарли равишда ун захираси мавжуд. Яқин кунларда бозорга қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун киритилади. Шу орқали нарх барқарорлашиши айтилган.

«Ун нархининг эркинлашиши — рақобат муҳитини юзага келтиради. Нархлар ошмайди, фақатгина Тошкент шаҳрида қолипли нон (халқ таълида — буханка) нархида ўзгариш бўлишини кутяпмиз. Бозорларда эса, аксинча, нарх тушиши прогноз қилиняпти. Қўпол қилиб айтганда, бозор «ўпкасини босиб олишини кутяпмиз», — деган Мирзаев.

Айни пайтда бозорларда ун нархи ўртача 12 фоизга оширилган. Эртадан буханка нон нархи 2800 сўм бўлиши кутиляпти. Ҳозир 1600 сўмдан сотилади.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 1 июндан давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақлари ҳам 12 фоизга оширилади. Шунинг учун бозорларда кўп маҳсулотлар нархи ва бензин ҳам ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг