Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ушбу масалани шахсан назоратимга олдим» — Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши кураш ҳақида

«Ушбу масалани шахсан назоратимга олдим» — Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши кураш ҳақида

Фото: Саида Мирзиёева

Президент гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши муросасиз курашиш ва жамиятни ушбу таҳдиддан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолади.  

Гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилади. Бу — мамлакат генофонди ҳамда унинг келажагига берилган тўғридан-тўғри зарба. 

Янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш кўзда тутилган, бундай жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилган ва вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. 

«Ушбу масалани шахсан ўз назоратимга олдим. Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жуда кўп нарса ўзимизга — ота-оналарга, мактаб ва маҳаллага ҳамда ён-атрофидаги ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга боғлиқ», дея ёзади Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг