Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уй-жой савдоси бир йил давомида қарийб 21 фоизга камайди – таҳлил

Уй-жой савдоси бир йил давомида қарийб 21 фоизга камайди – таҳлил

Жорий йил август ойида 22,2 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинган, бу июль ойига нисбатан 3,5 фоизга кам.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилига кўра, йиллик ўлчовда уй-жой савдоси 20,8 фоизга камайиб, фаолликнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилмоқда.

2024 йил август ойида ҳудудлар кесимида кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг энг катта пасайиши Сирдарё (22,6 фоиз) ва Хоразм (13,2 фоиз) вилоятларида, шунингдек Тошкент шаҳри (9,7 фоиз)да  қайд этилди.

Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида эса кўчмас мулк савдосининг пасайиши ҳар бир ҳудудда 30 фоиздан ортиқни ташкил қилди.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойида республикада иккиламчи уй-жой нархи 0,7 фоизга ошиб, ўтган йилнинг август ойидан бошлаб уй-жойнинг 1 кв. м учун ўртача нархи 9,7 фоизга кўтарилган.

Шу билан бирга, иккиламчи уй-жой нархи Хоразм (21,4 фоизга), Сурхондарё (14,6 фоизга), Бухоро (13,4 фоизга) ва Қашқадарё (13,3 фоизга) вилоятларида сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Тошкент шаҳридаги иккиламчи уй-жой бозорида нархлар бироз пасайганидан сўнг, август ойида барқарорлик кузатилди: нархлар атиги 0,2 фоизга ошди ва ҳар квадрат метр учун 1 128 долларни ташкил этди.

Пойтахтнинг аксарият туманларида иккиламчи уй-жойлар нархи ўзгаришсиз қолди, фақат Миробод ва Олмазор туманларида уй-жойлар мос равишда 1,7 фоиз ва 1,3 фоизга қимматлашди.

Тошкентнинг яна учта туманида нархлар тушиб кетди. Хусусан, Шайхонтоҳур - 1,1 фоиз, Сергели – 0,9 фоиз ва Чилонзор туманларида – 0,6 фоиз.

Йил давомида Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 4,2 фоизга ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг