Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйидан «Matiz Best»да чиқиб кетган баланд бўйли йигит қидирилмоқда

Уйидан «Matiz Best»да чиқиб кетган баланд бўйли йигит қидирилмоқда

Тошкентда бедарак йўқолган икки шахс қидирилмоқда. Улардан бири уйидан «Matiz Best»да чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Тожибоев Миразиз Мирсодиқ ўғли 5 октябрь куни соат 08.00 ларда Учтепа туманидаги хонадонидан оқ рангли «Matiz Best» автомашинасида чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Унинг белгилари: бўйи 190-195 см, вазни 90-95 кг атрофида сочи ва қоши қора рангда, юзи думалоқдан келган, лабида чандиғи бор.

Ўша куни у тўқ кўк рангли енги калта спорт кийими ва кўк рангли пойафзалда бўлган.

***

1945 йилда туғилган Маҳмудов Ҳасан Маҳамаджонович 4 октябрь куни тахминан соат 09:30ларда Олмазор туманидаги уйдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

Алоҳида белгилари: Бўйи тахминан 160-165 см, ўрта гавдали, сочлари оқарган, пешонасининг чап қош устки қисмида холи бор, ўнг қўлининг муштида лангарнинг тасвири туширилган расм бор.

Ўша куни эгнида кулранг костюм, кўк рангли шалвар бўлган.

Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингиз сўралади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг