Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzbekistan Airways форс-мажор ҳолатлар ҳақида маълум қилди

Uzbekistan Airways форс-мажор ҳолатлар ҳақида маълум қилди

Об-ҳаво шароити туфайли юзага келган форс-мажор ҳолатлар туфайли Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвоз йўналишларини ўзгартиришга мажбур, дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Наманган – Нижневартовск ва Наманган – Иркутск йўналишлари бўйича HY9807 ва HY9821 авиақатновлари Тошкент халқаро аэропортидан қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

  • Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 04:00да;
  • Нижневартовскка учиб келиш маҳаллий вақт билан 07:45.
  • Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 06:45;
  • Иркутскга етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 11:00 да.

Нижневартовск ва Иркутскдан Наманганга йўналиш бўйича HY9808 ва HY9822 авиақатновлари қуйидаги жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилади:

  • Нижневартовскдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 09:00;
  • Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 12:50 да.
  • Иркутскдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 13:00да;
  • Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 17:40.

Юқоридаги авиақатновлар йўловчиларига авиақатновларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб келишлари тавсия этилган.

Шунингдек, Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли рейсларга чекловлар яратилди, ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида HY9801/9802 Наманган – Перм – Наманган, HY9805/9806 Наманган – Самара – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига/дан амалга оширилади.

HY9801/9802 авиақатновлари, Тошкент - Перм - Тошкент йўналиши бўйича:

  • Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 9:00;
  • Пермга учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да;
  • Пермдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 15:00 да;
  • Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 18:10 да.

HY9805/9806 авиақатновлари, Тошкент - Самара - Тошкент йўналиши бўйича:

  • Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 19:35;
  • Самарага учиб келиш маҳаллий вақт билан 23:05 да;
  • Самарадан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 01:05 (эртаси кун);
  • Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 04:30 (эртаси куни).

Юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб келишлари тавсия этилган. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилган.

Авиақатновлар вақти ўзгартирилган йўловчилар учун, жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта бронь қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдорини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга эканлиги эслатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг