Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ваъда қилинган қасос: ҳусийлар Исроил армияси штабига ҳужум қилди

Ваъда қилинган қасос: ҳусийлар Исроил армияси штабига ҳужум қилди

Яман ҳусийлари ҳарбий воизи Яҳё Сария ҳаракатнинг Исроил ҳудудига янги зарбалари ҳақида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Яффадаги (Ўртаер денгизининг шарқий соҳилидаги шаҳар, Тел-Авив-Яффанинг бир қисми) Исроил кучлари Бош штаби биносига биринчи марта ҳужум қилинган. 

Сария таъкидлаганидек, зарба “Саммад-4” дрони ёрдамида амалга оширилган. Яна учта учувчисиз қурилма Ал-Хадира электр станциясига, Яффа ҳудудидаги Лод аэропортига ва “Фаластиннинг босиб олинган ҳудуди”даги Ашдод портига ҳужум қилди. Унинг сўзларини Яманнинг SABA агентлиги келтирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳусийлар Олий сиёсий кенгаши раҳбари Маҳди ал-Машат Яман бош вазири Аҳмад Ғолиб ар-Раҳавийнинг ўлдирилиши учун Исроилдан ўч олишга ваъда берган эди. Раҳавий 29 август куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Сана шаҳрига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг