Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси ходими Иштихонга ҳоким бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ходими Иштихонга ҳоким бўлди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Иштихон туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Шуҳрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Фазлиддин Рўзиев номзоди Иштихон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Ф.Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қўшработ тумани ҳокими ҳам алмашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг