Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик: Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайди

Вазирлик: Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайди

Фото: Xabar.uz

Мамлакатимизда 2023 йил якунига кўра ишсизлик даражаси  6,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

2023 йилнинг декабр ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республикамизнинг 208 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 1 000 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 10 000 уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқаро қамраб олинди.

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19 млн. 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига (1,1 фоизга) ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг