Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 5 та бронза медалга сазовор бўлишди

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 5 та бронза медалга сазовор бўлишди

Самира Исмоилова.

Фото: Olympic.uz

Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳамюртимиз Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланди. Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритишдан ташқари, яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди. Спортчимиз 3 000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медал:

  • Катталар: Дмитрий Бочаров, скретч
  • Ёшлар: Самира Исмоилова, омниум
  • Ёшлар: Самира Исмоилова, яккалик таъқиб пойгаси (Осиё ва жаҳон рекорди)

Бронза медал:

  • Ёшлар: Самира Исмоилова, очколар учун гуруҳ пойгаси
  • Ёшлар: Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, жуфтлик медисон
  • Катталар: Асал Ризаева ва Нафосат Қозиева, жуфтлик медисон
  • Катталар: Нафосат Қозиева, омниум
  • Катталар: Нафосат Қозиева, очколар учун гуруҳ пойгаси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг