Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Видеотакрор тизимини ўйлаб топган одам нимадан норози?

Видеотакрор тизимини ўйлаб топган одам нимадан норози?

Фото: «РИА Новости»

Испаниялик Франсиско Лопес Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)дан 15 миллион евро товон пули талаб қиляпти. Таъкидланишича, ҳакамларга видеоёрдам тизими (VAR)ни яратиш ғоясини айнан у биринчи бўлиб таклиф қилган. «Life.ru» хабар беришича, бу ҳақда Испаниянинг «Marca» нашри ёзмоқда.

Лопес 1999 йили футбол ўйинларида видеотизимни йўлга қўйишга қаратилган лойиҳасини Испания таълим ва маданият вазирлигига тақдим этган, бироқ амалдорлар оддий мухлиснинг ташаббусини ерда қолдиришган эди.

«1999 йили бу футбол учун чинакам кашфиёт эди, бунинг эвазига мен ҳеч нима сўрамаганман. Бироқ энди қарасам, ФИФА бу тизимдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ўтди. Ҳакамларга бу технологияни тақдим этганимдан мамнунман, футбол энди адолатлироқ ўйинга айланади», — деган Лопес.

Испаниялик VAR тизими ихтироси учун пул ундириш мақсадида ФИФА билан судлашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими Россиядаги ЖЧ-2018да қўлланилмоқда. Тизим биринчи бўлиб Франция ва Австралия ўртасидаги ўйинда иш берди.

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуиджи Коллинанинг айтишича, VAR тизими сабабли ҳакамларнинг тўғри қарор чиқариш кўрсаткичи 99,3 фоизга тенглашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг