Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Владимир Норов Жозеп Боррел билан музокара ўтказди. Хўш?

Владимир Норов Жозеп Боррел билан музокара ўтказди. Хўш?

Фото: ТИВ матбуот хизмати.

6 сентябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг долзарб масалалари, уларни янада фаоллаштириш ва амалий мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсий, ҳуқуқий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, айниқса, икки томонлама ва минтақалараро ҳамкорликнинг институционал механизмларидан самарали фойдаланиш орқали ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Томонлар шу йилнинг 6 июлида Брюсселда расмий имзолашдан олдин розилик билдирилган (парафирланган) Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар жараёни муваффақиятли якунланганини олқишладилар.

Европа томони Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақада дўстлик ҳамда яхши қўшничилик муҳитини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга пухта ва сифатли тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришилди. Европа дипломатияси раҳбари жорий йилнинг 17-18-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар учрашувида, шунингдек, «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик: Барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» конференциясида шахсан иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади, дейилади ТИВ хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг