Боливиянинг муваққат президенти коронавирусга чалинди
![Боливиянинг муваққат президенти коронавирусга чалинди](https://xabar.uz/static/crop/2/2/920__95_222430611.jpg)
Боливиянинг муваққат президенти Жанин Аньес коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи «Twitter»да маълум қилган.
«COVID-19 га тест натижалари мусбат чиқди. Аҳволим яхши. Изоляцияда туриб ишимни давом эттираман», — деб ёзган у.
Аввалроқ мамлакат соғлиқни сақлаш вазири, Марказий банк раҳбари ва президент маъмурияти бошлиғи касаллиги ҳақида маълум қилганди.
«Worldometers» хабарига кўра (2020 йил 10 июль, соат 8:00), Боливияда 44113 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 1638 нафари вафот этган. 13354 киши касалликдан фориғ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter