Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки филиали олдида нохуш ҳолат тасвирга олинди. Нима бўлганди ўзи?

Халқ банки филиали олдида нохуш ҳолат тасвирга олинди. Нима бўлганди ўзи?

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йил 6 сентябрь куни «Озодлик» радиосининг телеграмдаги каналида Андижон вилояти Пахтаобод туман Халқ банки филиалидан «Фарзанди чет элдан юборган долларни банкдан ололмаган отахон ўзини ерга отиб йиғлади. Нега?» сарлавҳаси билан видеохабар эълон қилинди, деб хабар бермоқда банк ахборот хизмати.

Ушбу ҳолат жойига бориб ўрганилганда видеодаги «отахон» Пахтаобод тумани Ёлғиз боғ МФЙ Бахт кўчасида яшовчи 45 ёшли ногиронлиги бор фуқаро Р.Б.А. (1974 йил 20 июнь куни туғилган) экани, фарзанди ва оиласи йўқлиги, ота-онаси билан бирга яшаши аниқланди. Шунингдек, ушбу фуқаро номига халқаро пул ўтказмалари бўйича хорижий давлатлардан пул келмагани маълум бўлди.

Банк биносига ўрнатилган видеокузатув камерасининг ўша вақтдаги ёзувлари ўрганилганда ушбу фуқаронинг ўзини бошқариши ва руҳий ҳолати ўзгаргани кузатилди. Воқеага гувоҳ бўлган фуқаролар ҳамда ҳудуддаги Ички ишлар органлари ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат давомида фуқаро Р.Б.А. тез-тез шу каби жанжал ва тўполонлар қилиб туриши аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро Р.Б.А.нинг онаси Р.С. (1946 йилда туғилган) илтимосига кўра, руҳий ҳолати ёмонлашгани учун Р.Б.А. Андижон вилояти руҳий касалликлар шифохонасига даволаниш учун юборилди.

Хабарда эълон қилинган видеолавҳа Пахтаобод тумани Илтифот МФЙ Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро Х.Э.А. (1977 йилда туғилган) томонидан қўл телефони орқали тасвирга олиниб, «Озодлик» радиосига юборилгани маълум бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, фуқаро Х.Э.А. ногиронлиги бор Р.Б.А.нинг руҳий ҳолатини била туриб, уни видеотасвирга олган ҳамда кенг оммага ошкор қилиб, фуқаронинг шаъни ва инсоний ҳуқуқларини бузишга, шунингдек, Халқ банки имижига қасддан путур етказишга уринган.

Қайт этиш керакки, Халқ банкининг Пахтаобод филиалида айни пайтда аҳолига барча турдаги банк хизматлари кўрсатилмоқда. Шу жумладан, 6 сентябрь куни ҳам халқаро пул ўтказмалари бўйича ҳеч қандай узилишлар бўлмаган, дейилади банк хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг