Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро конференциянинг матбуот маркази иш бошлади

Халқаро конференциянинг матбуот маркази иш бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 23 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон масаласига бағишланган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференциянинг матбуот маркази очилиши бўлиб ўтди.

Ушбу Матбуот марказининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

— Халқаро конференцияни тайёрлаш ва ўтказишда юқори сифатли ахборот билан таъминлаш;

— Анжуманни ёритаётган маҳаллий ва хорижий ОАВ нингюқори даражадаги иштирокини таъминлаш ҳамда халқаро конференцияни ўтказиш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ташкилий, техник масалаларни умумий ҳал қилиш;

— Маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларининг қулай ва тўсиқсиз фаолият юритиши учун шароит яратиш ва Ўзбекистон Республикасида бўлишини таъминлаш;

— Маҳаллий ва хорижий журналистларнинг халқаро конференциядан репортажлар олишига, анжуман иштирокчиларидан ва Афғонистон муаммосини биладиган миллий экспертлардан интервью олишига кўмаклашиш.

Муҳокама қилинаётган масалаларнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, хорижий журналистларга қулайлик яратиш ва дунёнинг барча ҳудудлардаги вақтлар хилма-хиллигини инобатга олган ҳолда тезкор ахборот узатиш мақсадида матбуот маркази 24 соат фаолият олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг