Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Харьков вилоятида самолёт ҳалокати сабаб мотам куни эълон қилинди — тафсилотлар (фото+видео)

Харьков вилоятида самолёт ҳалокати сабаб мотам куни эълон қилинди — тафсилотлар (фото+видео)

Фото: «Day-inews.ru»

26 сентябрда Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти фалокатга учраши сабабли мотам куни эълон қилинди, дея хабар берди Харьков губернатори Алексей Кучер матбуот хизмати.

Ан-26 самолёти 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 20:45 да (22:45 т.в.) Чугуев шаҳри яқинида ўқув парвози пайтида қулаб тушган. Самолёт бортида 27 киши бўлган: 7 нафар экипаж аъзоси ва 20 нафар Иван Кожедуб номидаги Харьков Ҳаво кучлари университетининг синов парвозини амалга ошираётган курсантлари. Битта курсантга учишга рухсат берилмагани аниқланди.

25 киши ҳалок бўлган, икки нафар курсант омон қолган.

Охирги маълумотларга кўра, 25 киши ҳалок бўлган, икки нафар курсант омон қолган: улар қулаётган самолётдан охирги лаҳзаларда сакрашга улгурган. Ҳозир шифохонада, аҳволлари оғир.

«Харьков вилоятида 2020 йил 26 сентябрда АН-26 самолёти ҳалокати қурбонлари учун Мотам куни эълон қилинсин. Мотам куни бутун вилоят ҳудудида барча ҳокимият органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари Украина давлат байроғини туширинг ва уларга мотам тасмасини тақинг», — дейилади вилоят ҳокимлиги сайтида.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига ҳам ушбу чоралар тавсия этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг