Харуки Мураками мукофотга номзодлар рўйхатидан номини чиқартириб олди
Замонамизнинг таниқли ёзувчиси Харуки Мураками «Нобел»нинг муқобил адабий мукофотига номзодлар рўйхатига киритилган эди. Аммо ёзувчи рўйхатдан номини чиқартириб олди. Бу ҳақда «ТАСС» Япониянинг «Kyodo» агентлигига асосланиб хабар тарқатди.
Мураками ташкилотга қўнғироқ қилиб, рўйхатдан чиқаришларини илтимос қилган. У қарорини янги китоб ёзаётгани билан изоҳлади — жамоатчилик ва журналистлар эътиборидан четда бўлишни истамоқда.
Адабий мукофотга Муракамидан ташқари, француз ёзувчиси Мариз Конде, инглиз фантасти Нил Гейман ҳамда Вьетнамда таваллуд топган канадалик ёзувчи Ким Тхюиларнинг номзодлари қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter